Бухоро_шаҳридаги «Шарқ» автобекати яқинда фуқаро А.З. бошқарувидаги «Nexia»дан Ғиждувон тумани Фиришкент маҳалласида яшовчи, Ш.Ҳ. га тегишли бўлган 7.000 доллар миқдоридаги пул ўғирлаб кетилди. Ҳолат юзасидан Бухоро шаҳар ИИО ФМБ тергов гуруҳи томонидан жиноят иши қўзғатилиб, терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилди.
Дастлабки тергов ҳаракатлари давомида, ушбу жиноят Бухоро шаҳар Шербидун кўчасида яшовчи М.Н. исмли шахс томонидан содир қилинганлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олинган 7.000 доллар пул қайтарилган.
Ҳозирда жиноят ишида гумон қилинувчи М.Н.га нисбатан дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, унинг шу турдаги бошқа жиноятларга дахлдорлик ҳолатлари ўрганилмоқда.