Бухоро шаҳар маданият бўлими собиқ раҳбарига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Поделиться:

Бухоро_шаҳар маданият бўлими собиқ раҳбари ва бошқалар томонидан бўлимга тегишли бўлган умумий қиймати 89,8 млн сўмлик 24 дона рангли «LED» экранларини белгиланган талабларга зид равишда ҳисобдан чиқарган. Бундан ташқари, собиқ раҳбар ҳамтовоқлари билан вилоят маданият бошқармасидан қабул қилиб олинган 173,6 млн сўмлик «LED» экранларини ҳам бўлимга топширмаган.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бухоро шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда аниқланишича, собиқ раҳбар умумий ҳисобда 263,5 млн сўмлик давлат мулкини растрата қилиш йўли билан талон-торож қилганлиги аниқланган. 

Мазкур ҳолат юзасидан собиқ раҳбар ва унинг жиноий шерикларига нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Войдите, чтобы оставить комментарий

Введите почту, получите PIN-код и готово!

Код отправлен на {{ authEmail }}

Введите пароль для {{ authEmail }}

{{ authError }}

Пожаловаться на новость

Оставить комментарий

Если материал нарушает права или содержит недопустимый контент:

Сообщение успешно отправлено!
{{ errorText }}

Читайте также