Диққат, муҳим хабар!

2021-01-12 00:06:15

🚌 Кўп сонли йўловчиларнинг талаб ва истакларидан келиб чиқиб, 2021 йил 10 январь кунидан 56-сонли "Руҳий асаб касалликлари шифохонаси-Шарқ бош бекати" микроавтобус йўналиши фаолияти синов муддати билан йўлга қўйилди. Ушбу йўналиш Бухоро шаҳар "Отбозор" МФЙни шаҳарнинг марказий қисмлари билан боғлаб, Шарқ бош бекатига қадар ҳаракатланади.


Бухоро вилоят транспорт бошқармаси матбуот хизмати