Бухоро шаҳрида аёл қорнидаги боласини 50 млн сўмга сотмоқчи бўлди

2021-01-14 23:59:24

Бухоро шаҳар А.Жомий кўчасида ижарада яшовчи, 1998 йилда туғилган қиз М.Р. 2021 йил 6 январь куни 1978 йилда туғилган аёл Ф.Э. билан тўрт ойлик ҳомиласини 50 миллион сўм эвазига сотишга келишган. Бухоро шаҳар А.Жомий кўчасида жойлашган “Ал пари” ресторани олдида кимёвий ишлов берилган 20 миллион сўм ва 500 АҚШ доллари миқдоридаги пулларни олдиндан олган вақтида вилоят Ички ишлар бошқармаси тезкор ходимлари томонидан жиноят устида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Бухоро шаҳар ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан М.Р. га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 25,135-моддаси 1-қисми (одам савдосига суиқасд) билан жиноят иши қўзғатилган.

 Дастлабки тергов жараёнида, М.Р. гумон қилинувчи тариқасида ишда иштирок этишга жалб қилиниб, ҳозирда мазкур жиноят иши юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда-дейилади вилоят Ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати хабарида.