Шу кунларда ижтимоий тармоқлар ва мессенджерлар орқали худдики Samsung компанияси томонидан ютуқли ўйин ўтказилаётгани хақида хабар тарқалмоқда.
Кўпчилик танловда қатнашиш учун (хавола) линк олиб хам улгурган бўлса керак.
Аввалроқ, худди шундай схема бошқа бир смартфон ишлаб чиқарувчиси номидан хам ўтказилган эди.
Огоҳлантириб ўтамиз , бундай танловлар ва ўйинларда қатнашиш Сизга катта молиявий зарар келтириши мумкин. Шахсий маълумотлар, карта рақами (CVV) ва телефонга юборилган кодларни бегоналар билан бўлишманг.
Танишларингизга хам ушбу линкларни улашманг.