7-сонли автобус йўналиши узайтирилади

2021-02-06 20:52:02

Бухоро шаҳрида жамоат транспортини оптималлаштириш, йўловчи ташиш йўналишлари тармоғини тартибга солиш ва мақбуллаштириш, шунингдек, аҳоли талаб-истакларидан келиб чиқиб ҳамда 7-сонли "6-кичик ноҳия-Мохи Хосса санаторияси" автобус йўналиши билан 52-сонли "Эски шаҳар-Дийдор тўйхонаси" автобус йўналишларининг аксарият қисми бир-бирини такрорлашини инобатга олган ҳолда бирлаштирилиб, қайта ташкил этилди. 

Жумладан, 2021 йилнинг 8 февраль кунидан 7-сонли "6-кичик ноҳия-Мохи Хосса санаторияси" автобус йўналиши харитаси ўзгартирилиб, 7-сонли "Диосиё МФЙ-Мохи Хосса санаторияси" йўналишида ҳаракатланишини маълум қиламиз.

Бухоро вилоят транспорт бошқармаси Матбуот хизмати