Бухорода 254 та эмлаш пункти ташкил қилинган

2021-04-01 20:39:48

Бугун Бухоро шаҳридаги 10 та эмлаш пунктида коронавирусга қарши эмлаш жараёнлари бошланди. Ҳозирги кунда эмлаш рўйхатига 250 минг нафарга яқин фуқаро киритилган.

Бухоро вилояти санитария эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бошқармаси бошлиғи Ашур Тўхтаевга кўра, вилоятга «Astra Zeneca» вакцинасидан 40 минг доза, «ZF-UZ-VАК 2001» вакцинасидан 40 400 доза ажратилган.