Бухорода халқаро форум

Начало: 10.05.2021
Заканчивается: 25.06.2021

⚡️23–24 июнь кунлари Бухоро шаҳрида «Барқарор ривожланиш мақсадларига эришишда глобал парламентлараро ҳамкорлик» номли халқаро форуми (http://www.awaytravel.ru/sites/default/files/imagecache/wysiwyg_imageupload_lightbox_preset/img/5322/buhara_05.jpg)ўтказилади

Ўзбекистонда 10–24 июнь кунлари «Ҳеч ким эътибордан четда қолмайди!» шиори остида Барқарор ривожланиш ҳафталиги ўтказилади.

Ушбу форум барқарор ривожланиш мақсадларига эришишда парламентлараро ҳамкорликни мустаҳкамлашга, ўзаро тажриба алмашишга, шунингдек, янги ғоялар ва ташаббусларни илгари суришга қаратилган.

Маълум қилинишича, ҳафталик Олий Мажлис, Вазирлар Маҳкамаси, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Ўзбекистондаги таркибий тузилмалари билан биргаликда ўтказилади. Шунингдек, Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатасининг тегишли қўмиталари томонидан қатор давра суҳбатлари ташкил этилиши белгиланган

Другие мероприятия